Риштон тумани ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2022-10-20 12:15:03 305
Риштон тумани ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди. Қабулда сектор раҳбарлари ва ҳокимликнинг барча мутасадди ташкилотлари масъул раҳбарлари иштирок этди.
Қабулга 30 нафардан ортиқ фуқаролар уй-жой учун субсидия ажратилиши, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, коммунал соҳадаги муаммолар, бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклаш, уйини таъмирлашга амалий ёрдам каби кўплаб масалаларда мурожаат қилишди.
Мурожаатлардаги муаммолар туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ижобий ечимлар топилди. Айрим масалаларни ҳал этиш қўшимча ўрганиш учун муддат талаб қилганлиги боис, тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилди ва қонун доирасида ҳал этиш режалари кенгашиб олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi