Амиробод МФЙ: «Обод қишлоқ» дастури одамларимизда дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлайди
2022-08-26 10:39:44 438
Ҳозир ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани учун ҳаётимизда ҳар куни қандайдир бир муҳим ўзгариш, янгилик бўлаяпти. Буни кўпчилик ўз турмушида ҳам яққол ҳис қилмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармонини ўқиб, бундай ўзгаришлар энди жадаллашишига қатъий ишонч ҳосил қилдик. Сабаби, аксарият соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар кўпроқ марказда, шаҳар ва туманларда ўз самарасини кўрсатиб, янгилик қуйи бўғинларга тушгунча анча вақт ўтар, буни одамлар ўз ҳаётида сезиши учун кўп кутишига тўғри келарди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонига кўра, энди энг чекка қишлоқлар ҳам барча инфратузилма яратилган гўшаларга айланади. Бунда ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришда ҳиссасини қўшса, юртимиз янада обод бўлади, обод юртда яшайдиган одамлар кайфияти яхши бўлиши таъминланади, деган қараш устувор аҳамият касб этмоқда.
Энди мазкур Фармон билан Риштон туманида ҳам олис ва шароити оғир ҳудудларда 2 та "Амиробод" ва "Янги авлод" МФЙларда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур ҳудудлар қиёфасини замонавийлаштиришга ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш чоралари кўрилиши белгиланди.
Республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига аҳоли ишончли тарзда ичимлик сув билан таъминланади. Йўллар қурилади, реконструкция қилиниб, таъмирланади. Маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, таъмирланмоқда. Йўл бўйлари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Санитария иншоотлари ва ирригация тизимлари барпо қилинади, автобекатлар қурилади. Умуман, электр таъминоти, алоқа тизими, аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш масалалари ҳал этилади. Боғча, мактаб ва оилавий шифокорлик пунктлари қайтадан таъмирланмоқда.
Риштон туманининг "Амиробод" маҳалласи мамлакатимизда “Обод қишлоқ” дастурини татбиқ этишда пойдевор, таъбир жоиз бўлса, намуна сифатида тарихда қолди. Мазкур қишлоқда кейинги йилларда инфратузилма иншоотлари, кўча ва йўллар, ичимлик суви, иссиқлик, электр энергияси таъминоти, маданий-маиший хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермаслиги натижасида одамлар қийналаётган эди. Давлатимиз раҳбари эътибори билан “Обод қишлоқ” дастури асосида ҳудудда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Дастур доирасида ичимлик суви тармоқларини етказиш борасида 22 километр узунликдаги тармоқлар тортилмоқда. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади. Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қувури ётқизилди. Сув тарқатиш иншооти таъмирдан чиқарилмоқда. 33-умумтаълим мактаби таъмирланди.
Жорий йилнинг ўзида дастур доирасида белгиланган ишларга барча манба ҳисобидан 6 миллиард 243 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Қисқача айтганда, “Обод қишлоқ” дастури юртимиз қишлоқларини шаҳарлардан қолишмайдиган манзилга айлантиришда муҳим ўрин тутади.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi