Риштон туманида 160 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди
2022-08-06 10:23:02 378
Ёшлар ишлари агентлиги Риштон тумани бўлими бошлиғи Муроджон Алижоновнинг маълумот беришича, 2022 йилнинг ўтган даври мобаёнида юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 160 нафар Риштон туманилик талабанинг 50 фоиз шартнома пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.
Ҳукуматнинг ушбу қарорига асосан "Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 160 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, 330 миллион 500 минг сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi