ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗ БЎЛГАНИ ЙЎҚ
2022-05-21 18:43:28 352
Фарғона вилояти Риштон тумани, “Бугунги сайлов ҳаққоний бўлмади. Сабаби, сайловчилар ичидаги айрим "сайловчилар" 2 та, 3 тадан овоз беришди” номли мурожаат бўйича Риштон туман маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси қуйидагиларни маълум қилади. Риштон тумани Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида 2022 йил 18 май куни Фукаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди. Сайлов жараёнида 274 нафар ваколатли вакиллардан 204 нафари сайловда иштирок этган бўлиб, 74,4 фоизни ташкил этади. Сайловда 2 нафар номзодлар бўлиб, булар Ахрорқулов Бахтиёр Минаварович ва Дадабоев Рустамжон Хошимовичлар номзод сифатида иштирок этишган. Сайлов якунларига кўра, Р.Дадабоев 97 та овоз олиб 48,2 фоизни, Б.Ахрорқулов 103 та овоз олиб 51,2 фоизни ташкил этиб МФЙ раиси этиб сайланган. Сайлов якунларига кўра, номзод Р.Дадабоев билан суҳбатлашилганда ўтказилган сайловга нисбатан хеч қандай эътирози йуқлигини маълум қилган. Хамда ижтимоий тармоқларда Тўда МФЙ сайлови тўғрисида берилган эътирозларга хеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi