“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилди

×

 2022-04-29 16:03:08    356

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш вазифаси белгиланиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилди.

Айниқса, ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби  белгилаб берилди.

Риштон туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, дафтарга киритилган фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Бугун “Ўзбек-тожик дўстлик” жамияти марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида  тумандаги ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ва бандлиги таъминланмаган оила фарзандларидан  20 нафарининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Яратилаётган бу каби имкониятлар учун, муаммоларнинг ечим топаётганлиги ва  орзу-истаклари рўёбга чиқаётганлиги учун ёшлар Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab