Сектор раҳбарининг маҳаллабай ўрганиши
2022-04-25 15:46:42 332
Ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, тадбиркорлар билан ишлаш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириб, камбағалликни қисқартириш ҳамда оилаларнинг реал даромадларини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Р. Мадалиев ҳам сектор ҳудудидаги Анҳор буйи маҳалласида бўлиб, уйма-уй юрган ҳолда аҳоли мурожаатларини тинглади ва тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда мурожаат ва муаммоларнинг ечимини қилиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шунингдек, маҳаллада ташкил этилиши режалаштирилган маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ва бошқа лойиҳалар ҳам кўздан кечирилиб, сектор томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилиши маълум қилинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi