Хотин-қизлар фаоллари учун семинар ўтказилди
2022-04-21 13:29:02 410
Бугун Риштон тумани мажлислар залида янги жорий этилган маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимида иш фаолиятларини бошлаган ходимлар учун семинар ташкил этилди. Унда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулчеҳрахон Жўраева, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Муқаддасхон Бекмирзаевалар иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 146-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги “Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинар давомида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи ҳамда Хотин-қизлар балансини юритиш тартиблари бўйича ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi