“Даҳбед”да сайёр қабул
2022-04-20 17:34:44 386
Аҳолининг муаммо, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида Риштон тумани ҳокими томонидан ўтказилган бу галги сайёр қабул 1-сектор ҳудудидаги "Даҳбед" маҳалласида ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатлари ва таклифлари тингланди.
Фуқароларнинг электр энергияси таъминоти, ичимлик суви, йўл ва бошқа масалалардаги мурожаатлари қабул қилиниб, мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.
Вақт талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан туман ҳокими томонидан масъул ходимларга муддатида ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бу каби учрашувлар, муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши аҳолининг розилигини таъминлайди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi