ЖУРНАЛИСТЛАР КИЧИК САОНАТ ЗОНАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2022-04-15 13:55:52    408

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 2022 йил 15 апрель  куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва ҳоким ёрламчилари иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари Риштон тумани Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган “кичик саноат зонаси”даги ишлар билан танишишди.

  Сўнгги пайтларда маҳалалларда аҳолини бизнесга жалб қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишда хужажларнинг янги “ўсиш нукталари”ни аниқлаш ҳамда драйвер соҳаларда оилавий тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш лойихаларини амалга оширишга эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Тўда” МФЙ худудидаги собиқ ММТП ва худудидаги ташкил этилган саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда  2000 нафар ортиқ фуқаролар иш билан таъминланган.

Журналистдар шу жойда жорий йилда амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати қарийб 70 млрд. сўмдан зиёд янги лойиҳалар билан ҳам танишидилар.

Бугун ушбу маҳалланинг қайси кўчасига кирманг, ҳунар ўрганаётган, оиласига даромад олиб келаётган ёшларни кўрасиз. Бугун ушбу маҳалланинг барча фуқароси меҳнат билан банд.  Пресс-тур иштирокчилари кичик саноат зонасидаги жараёнлар билан танишишди.

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab