Япониянинг “Киото шинбун” газетасида
2022-04-06 14:39:42 359
2022 йилнинг 4 апрель куни Япониянинг “Киото шинбун” газетасида “Ўзбекистондан салом” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда қайд этилишича ўзбекистонлик уч талаба Майзуру шаҳридаги юқори технологиялар колежига қабул қилинди. Улар илғор технологияларни ўрганиб юқори малакали мутахассис бўлиб етишадилар. Мирзораҳмат Тожибоев, Иззатилло Исмоилов ва Шахзод Йигиталиевлар Риштон шаҳридаги “Норико – Гаккю ” япон тили мактабида таълим олишган. Улар математика фани бўйича имтиҳон топшириб, Майзуру шаҳрида таълим олиш грантини қўлга киритишди . Ўзбекистонлик ўқувчиларининг шартнома пуллари тўлаб берилади ва стипендия билан таъминланади. Коллежни битиргандан сўнг, Майзуру шаҳрида ишлаб малака оширишади.Шаҳар мэри жаноб Татани Рёзо риштонлик талабаларни тантанали равишда қабул қилди.Татани Рёзо ўқувчиларни табриклар экан, улар икки шаҳар ўртасидаги дўстлик қалдирғочлари, деб таърифлади. Талабаларга Майзуру шаҳри аҳолиси ҳурмат - эҳтиромини изҳор этди ва ўқиш давомида ўзбек талабаларига ҳар томонлама ёрдам берилишини билдирди. Ўз навбатида Риштон – Япон ўқувчиси Шахзод Йигиталиев сўзга чиқиб, ўзининг бундай муваффақиятга эришишида япон тили мактабининг сабаб бўлгани, у ердаги устозлардан беҳад миннатдорчилигини билдирди ва Японияда таҳсил олишни хоҳлаётган риштонлик ёшларни кўплигини таъкидлади. Сўзининг охирида “Биз япон технологиялари, саноатида қўлланиладигон робототехника йўналишини астойдил ўрганамиз ”деди.
Аброр Деҳқонов,
Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети,
Медиа ва коммуникация факультети 2-босқич талабаси
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi