Ерга бўлган муносабат тубдан ўзгарди!

 2022-04-05 14:32:58    419

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳотлар кўп жиҳатдан юртимиз аҳолисининг обод ва фаровон яшаши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шулардан бири ерга бўлган муносабатни ижобий шакллантиришдан иборатдир. Шу боис юртбошимиз томонидан аграр соҳадаги муносабатларини тартибга солиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарор имзоланди.

Қарорга кўра пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-IJARA» ахборот тизими орқали амалга оширилиши, қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустаснолиги белгилаб қўйилган.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши кўрсатилган.

Очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерлардан оқилона фойдаланиш ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, зарур агротехник ишловларни ўз вақтида амалга оширилиши таъкидланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эргашев ва жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди раиси У.Меҳмоналиев, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьяси А.Миножиддиновлар биргаликда очиқ электрон танлов асосида ғолибликни қўлга киритган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори мазмун-моҳиятини ёритиш, шунингдек ердан унумли фойдаланиш ва унинг норматив-ҳуқуқий тамойиллари ҳақида кенг кўламли тушунтиришлар берилди.    

 

Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси 

Эргашев Умиджон Хожимамат ўғли




<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab