ЙЎҚЛОВ

×

 2022-04-05 14:23:17    317

PDF yuklash
Chop etish


 Рамазон ойининг дастлабки кунида туманимиздаги “Ўйрат” маҳалласидаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олинди.

    -Инсонларни қадрлаш, уларни холидан хабар олиш халқимизга хос фазилатдир, - дейди “Ўйрат” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Фаррух Тошматов. -Табдиркорларимиз билан ҳамкорликда маҳалламизда истиқомат қилаётган кам таъминланган, эхтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердик. Эътибор қаратилаётганидан оила вакиллари мамнун бўлишди.

  Албатта, туманимиздаги маҳаллаларда олиб  борилаётган  ишлар, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан кўнгиллар шод.

 Бу ойда меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади, ер юзига баракот ёғилади. Аллоҳ таолонинг синовида матонат кўрсатаётган муҳтожлар, кўнгли яримларга меҳр-мурувват кўрсатилади, беморлар, нуроний отахон-онахонлар зиёрат қилинади, аразлашганлар ярашади.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 128 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab