Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг таркиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 2022-04-01 06:45:23    481

PDF yuklash
Chop etish


 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасига асосан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқароларнинг мурожаатларига асосан иқтисодий судлар томонидан иқтисодий ишлар кўриб чиқилади.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 40-моддасига биноан суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиларидир.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 41-моддасига кўра, Тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра, шунингдек Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган алоҳида тоифадаги ишлар бўйича аризачилар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар ишда иштирок этувчи шахслар деб эътироф этилади.Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:-  иш материаллари билан танишиш; -  иш материалларидан кўчирмалар олиш;-  иш материалларидан кўчирма нусха олиш;-  судга рад қилиш тўғрисида ариза бериш;-  далиллар тақдим этиш; -  далилларни текширишда иштирок этиш; -  саволлар бериш; -  илтимосномалар киритиш;-  арз қилиш; -  судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш; -  ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш; -  ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ҳамда Иқтисодий процессуал кодексида ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.Ишда иштирок этувчи шахслар Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак.Корпоратив низода иштирок этаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно. 

Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси Эргашев У.Х.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab