ФУҚАРОЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-03-31 15:26:39 372
Туман ҳокими томонидан ўтказилаётган шахсий қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”.
Бугун туман халқ қабулхонасида Риштон тумани ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда, ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарати масъуллари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ўз муаммоларига ижобий ечим излаб келган туман фуқаролари иштирок этишди.
Қабулда фуқароларнинг кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, болалар нафақаси олиш сингари масалалар борасида қилинган мурожаатлари юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi