ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР

×

 2022-03-30 17:12:10    336

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни "Халқ манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини "Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун" деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

 “Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги илғор хорижий ва миллий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ҳамда аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган.

Бугун туман халқ таълими бўлими биносида сектор раҳбарлари, мутассади ташиклот вакиллари ва умумий ўрта таълим мактаблари директори ўринбосарлари ҳамда МФЙ раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони юзасидан маълумотлар берилди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab