ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИДАГИ СУД-ҲУҚУҚ СОХАСИДАГИ ИСЛОХАТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
2022-03-29 16:22:27 641
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармонининг 1-иловаси билан 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди.
Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилиб, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Мазкур 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ўзида 7 та устувор йўналиш ва 100 та мақсадни бажаришни ўз ичига қамраб олган.
Хусусан, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг биринчи устувор йўналиш инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш деб белгилаган бўлиб, мазку йўналишда 12 та мақсад, иккинчи устувор йўналиш мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш деб белгиланган бўлиб, мазкур устовор йўгалишда 8 та мақсад, учинчи устувор йўналиш миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлашда 16 та мақсад, туртинчи устувор йўналиш адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш деб белгинлаган бўлиб, мазкур устовор йўгалишда 34 та мақсад, бешинчи устувор йўналиш маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш деб белгиланган бўлиб, мазкур устовор йўгалишда 8 та мақсад, олтинчи устувор йўналиш миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш деб белгиланган бўлиб, мазкур устовор йўгалишда 10 та мақсад, еттинчи устувор йўналиш мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш деб белгиланган бўлиб, мазкур устовор йўналишда 12 та мақсад белгиланган.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг иккинчи устувор йўналиш мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришдан иборат бўлиб, бунда маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш, суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш, суд тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш каби мақсадлар кўзда тутилган.
Сўнги йилларда юртимизда ҳар бир соҳасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда, мазкур ислоҳотларнинг амалга оширилишида харакатлар стратегияси, тараққиёт стратегиясининг ўрни беқиёсдир, ушбу стратегияларда белгиланган барча устувор йўналишларнинг тўлиқ амалга оширилиши назоратга олинмоқа, хусусан суд ҳуқуқ соҳасида ҳам мазкур стратегияларда алоҳида йўналишлар белгиланиб, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминланмоқда ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва шаффофликни таъминлаш борасида тегишли фармон ва қарорлар қабул қилнмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлша лозимки ҳеч бир давлатда, ҳеч бир жамиятда судларнинг чинакам мустақиллиги таъминланмас экан у давлатда ва у жамиятда ривожланиш бўлмайди, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чинакам кафолатланмайди, шундай экан суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг жадаллашуви албатта юртимизнинг ҳам тез фурсатларда дунё ҳамжамияти олдида юқори ўринларни эгаллашга ҳизмат қилиши шубҳасиздир.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Аманов Фаррух Анваржонович.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi