Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуқлили
2022-03-29 16:04:01 526
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад Суд ҳокимиятини чинакам мустақиллигини таъминлаш, жамиятда суднинг нуфузини ошириш ҳамда фуқароларнинг судга бўлган ишончини таъминлашдан иборатдир.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январь кунги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 663-сонли ЎРҚонуни қабул қилинди. Мазкур қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг назорат инстанцияси суди ва вилоят судларининг кассация судлов инстанцияси суди ваколатлари тугатилди.
Шу жумладан, инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуқли эканлиги белгиланди.
ИПКга янги 301-моддаси киритилиб, унга асосан инвестициявий низолар бўйича ишлар тоифалари белгилаб олинди. Унга кўра, инвестициявий низолар бўйича ишлар жумласига,
- Инвестициявий шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар,
-инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низолар,
-инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар,
-инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар,
-инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бутунлай шартнома бўйича неустойка ундириш ёки заралар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар кириши белгилаб олинди.
Шунингдек, ИПКга 302-моддаси киритилиб, унга асосан юридик шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда монополияга қарши орган ўртасида товар ва молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар рақобатга оид ишлар жумласига кириши белгилаб олинди.
Бундан ташқари, прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. Эндиликда прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси билан қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкин. Бизнес омбудсманга ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди.
Бу эса жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш ва одил судловни таъминлашга хизмат қилади.
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Умматова Мавлудахон Қодировна
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi