#БРИФИНГ
2022-03-26 11:05:50 389
#БРИФИНГ
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Риштон тумани жамиятининг ҳуқуқий ҳимоя бош маслаҳатчиси Ҳусниддин Латипов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда "Жамиятнинг 2021 йил ва жорий йилнинг биринчи чораги давомида олиб борилган иш фаолияти ҳақида" маълумот берилди.
Таъкидландики, ўтган йил бошида маҳалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг "Таянч гуруҳ"ларини ташкил этиш чораларини кўриш мақсадида ҳудудий бирлашма томонидан “Тарғибот ойлигини ўтказиш тўғрисида” ҳамда “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги алоҳида буйруқлари ишлаб чиқилиб кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.
Бунинг натижасида жамиятимиз томонидан йил давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган ва ташкилланмаган 34 га яқин корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда давра суҳбатлари, ўқув семинарлари тарзидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi