Риштон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2022-03-26 11:04:37 401
#Тайинлов
Риштон тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи ловозимига Бекмирзаева Муқаддасхон Эргашевна тайинланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги ПФ-81 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 март кунги 14/1-498 сонли розилик хатига асосан Бекмирзаева Муқаддасхон Эргашевна Риштон тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бугун эрталаб туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ходимлари, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи таништирилди. Мазкур тадбир аввалида туман ҳокими Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жамиятда хотин-қизлар ва нуронийлар мавқеини мустаҳкамлашга қартилган амалиётлар самараси ҳақида гапирди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими ўринбосарлари янги сайланган ҳоким ўринбосрини табриклаб, халққа хизмат қилиш ва розилигини олиш доимий синов эканлигини қайд этишди ҳамда Бекмирзаева Муқаддасхон Эргашевнанинг фаолиятида омадлар тилашди.
Бекмирзаева Муқаддасхон Эргашевна 2020 йилдан Риштон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi