“Туман ҳокими кубоги” ғолиблари аниқланди

×

 2022-03-20 20:34:45    629

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наврўз байрами муносабати билан кеча Риштон туманидаги “Ўзбек-тожик” дўстлик жамияти биносида шахмат бўйича “Риштон тумани ҳокими кубоги” очиқ мусобақасига старт берилганди. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахматчилар иштирок этган турнир бугун якунига етди.  9 турдан иборат бўлган ўйинлардан сўнг, Асилбек Собиров ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Асрор Омоновга насиб этган бўлса, Ибрагим Каримов учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга кубок ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тантанали тарзда топширилди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 147 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab