МИНИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-03-18 17:30:45    349

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спортга қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, туман Мактабгача таълим ташкилотлари томонидан  “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Мусобақада таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этишди.

Аввалига жамоалар минтақаларга бўлинган ҳолда курашга киришган эди. Бугун эса финал босқичи баҳслари бўлиб ўтди. Унга кўра, 60-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин 42-умумий ўрта таълим мактаби жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни эса 2-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 197 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab