“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди
2022-03-17 14:21:12 585
Бугунги тадбирда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан ташкил этилган танловнинг туман босқичида умумтаълим мактабларининг 7-9-синфларда таҳсил оладиган ўқувчилардан иборат жамоалари иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, 27-умумий ўрта таълим мактаби биринчи, 20-умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи, 50-умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Танловнинг туман босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Тадбирда, шунингдек, бир гуруҳ мактаб директорларига эсдалик совғалари топширилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi