Ёш қутқарувчилар мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

×

 2022-03-16 17:03:44    534

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида умумтаълим мактаблари  ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 7 та жамоаси иштирок этди.

Мусобақа аввалида сўз олган ҳамкор ташкилот вакиллари Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бугун алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.

Тадбир доирасида таълим муассасаларидаги “Ёш қутқарувчилар” клуби фаолиятини акс эттирган кўргазмалар намойиш қилинди.

Туман “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган “Ёш қутқарувчи — 2022” мусобақаси туман босқичида ҳудудлардан жами 7 та жамоанинг 112 нафар халқ таълим муассасалари ўқувчилари ўзаро 5 та шарт (1-шарт “Савол жавоб” шарти, 2 шарт “Саф таёргарлиги”, 3 шарт “Палатка тиклаш”, 4 шарт “4х100 эстафетали югуриш” ҳамда 5 шарт “Махсус ёнғин ўчириш ва жабирланганларни эвакуатця қилиш”) бўйича  баҳс олиб боришди.

Иштирокчилар соҳага доир билими, фуқаро муҳофазаси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш, чодир ўрнатиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш жараёнидаги жисмоний машқлар бўйича ҳам баҳслашишди.

Мазкур мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларига, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab