СЕССИЯДА КЎПЛАБ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2022-03-11 13:50:20 364
Бугун Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўтказилди. Сессияни Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши раиси Суфҳонжон Солиев очди ва олиб борди.
Кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- Риштон туман Адлия бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида
-2021 йил давомида туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори в.б. А.Латиповнинг ахбороти
-Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг 2021 йилда одил судловни амалга оширишда фаолияти ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раиси У. Меҳмоналиевнинг ахбороти
- Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасида 2021 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан суд раиси А. Разиқовнинг ахбороти
-Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳокимнинг ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси президентини Риштон туманидаги халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг ахбороти
- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Риштон туман инспекцияси томонидан 2021 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан З. Хожиаҳмедовнинг ҳисоботи
- Риштон туманида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида оилалар (фуқаролар)ни “Темир дафтар” лар рўхатига киритииш ва рўйхатдан чиқариш ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.
-Халқ депутатлари туман Кенгашини 06.01.22 йил кунги VI-32-2-11-158-K/22 сонли “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида” ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустафақуловнинг ахбороти
- Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлимининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида
Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан музокаралар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi