ЖУРНАЛИСТЛАР “ЯШИЛ МАКОН” БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2022-03-10 14:55:51    363

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 2022 йил 10 март  куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ва туман экология бўлими ходимлари иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари Риштон тумани “Қалайнав” ва “Тўраобод” маҳалла фуқаролар йиғиниларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлари билан танишишди.

Маълумки, ушбу лойиҳа доирасида Риштон туманида 27 турдаги  1.285 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган. Шу лойиҳани амалга ошириш мақсадида маҳаллаларда ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. “Қалайнав” МФЙда яшовчи онахон Умра сафари учун тўплаб юрган пуллари эвазига 4 минг туп манзарали дарахт кўчатлари олиб берди. Ушбу кўчатлар маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва мутассадилар ҳамкорлигида экилди. Бугун ушбу маҳалланинг қайси кўчасига кирманг, чирой очиб турган манзарали дарахтларнинг гувоҳига айланасиз. Пресс-тур иштирокчилари ушбу жараёнлар билан танишишди ва кўчат экишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шундан кейин ОАВ ходимлари Тўраобод маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди. Айтиш жоизки, “Тўраобод” МФЙда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Сарвар Азимов ва маҳалла раиси Қамбарали Мелибоевлар ташаббуси билан ушбу маҳаллага 4 минг тупдан зиёд манзаралари дарахтлар олиб келинди ва жамоатчилик асосида экилди.

Бугун ушбу маҳалланинг қайси кўчасига кирманг, чирой очиб турган манзарали дарахтларнинг гувоҳига айланасиз. Пресс-тур иштирокчилари ушбу жараёнлар билан танишишди ва кўчат экишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab