Сайёр қабул ўтказилди
2022-03-02 16:17:24 464
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-январдаги ПҚ-4102-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Риштон туманида 2022 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси, тумандаги 4 та сектор рахбарлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, ҳоким ёрдамчилари хамда тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида тумандаги оғир ҳудуд ҳисобланган Т.Ахмедов МФЙда жойлашган 30-мактабда оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу сайёр қабулда Риштон Дутир ва Т.Ахмедов махаллаларидан 70 нафардан ошиқ фуқаролар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар ва аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича туман рахбарларига мурожаат қилдилар. Оммавий қабул давомида фуқаролардан иш билан таъминлаш, кредит олиш, электр, газ, сув таъминотини яхшилаш, моддий ёрдам олиш ва бошқа масалаларига оид 24 та мурожаатлар раҳбарлар томонидан қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида хал этилиб, 6 тасига тушунтириш берилиб, қолган 14 таси ўрганиш учун назоратга олинди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi