Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот
2022-02-25 17:05:40 428
Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал қилиш бугуннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ва туман секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари ўтказилиб келинмоқда.
Бугун Риштон туманидаги 21-мусиқа ва санъат мактабида туман сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамда тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви масаласи, қишлоқ жойларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, бандлик, коммунал, моддий ёрдам, уй-жой масалалари билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда айрим мурожаатларга қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Кредит олиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ниятида бўлган фуқароларнинг билдирган таклифлари қўллаб-қувватланди.
Риштон туманида ўтказилган сайёр қабул давомида кўплаб риштонликлар уларга берилаётган эътибор, ғамхўрлик ва имкониятлардан миннатдор эканликларини билдириб ўтдилар.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi