Давра суҳбатлари ўтказилмоқда

×

 2022-02-19 06:42:30    363

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Зоҳидон МФЙ да туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари М.Тожибоева томонидан туман ИИБ хотин-қизлар бўйича инспектори Г.Зиёпова, маҳалланинг оилавий қадриятлар комиссияси аъзолари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда “Оила муқаддас”, “Жамият оиладан бошланади” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида ажримларни, эрта никоҳ, эрта туғруқларни олдини олиш бўйича тадбирлар белгилаб олинди.

***

Риштон тумани Қуйи Авазбой МФЙ да туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари М.Тожибоева томонидан маҳалланинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари, имом-хатиби, отинойиси билан “Оила муқаддас”, “Жамият оиладан бошланади” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида эрта никоҳ, эрта туғруқ, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек МФЙ имом-хатиби Абдуолимов Абдуқаҳҳор сўзга чиқиб шаърий никоҳга йўл қўймаслик, никоҳ ўқишнинг қонун-қоидалари тўғрисида тушунтириб ўтишди. Бундан ташқари маҳалла фаоллари Бобожонов Ҳусанбой ҳожи, Шаропов Абдулбоқий мавзу бўйича ўз фикрларини билдириб, маҳаллада ажримларни олдини олиш, шаърий никоҳларга йўл қўймаслик, эрта никоҳ, эрта туғруқни олдини олиш бўйича маҳалладагилар барчаси масъул эканлигини айтиб ўтишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab