РИШТОН ТУМАНИ ПРОКУРОРИ ЎРИНБОСАРИ А.ЛАТИПОВНИНГ АҲОЛИ ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ

 2022-02-15 20:52:14    437

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар!

Маълумки, инсоният ўз тараққиётининг қанчалик юксак чўққиларини забт этмасин, турли хавф-хатарлар ва илатлардан халос бўлгани йўқ.  

Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида бошланган ишлар ҳар биримиздан жамиятда кечаётган жараёнларга бефарқ бўлмасликни, ўзаро жипслашиб, тараққиётимизга тусиқ бўлаётган мавжуд иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни тақозо қилади. 

Ҳеч шубҳасиз, жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган ана шундай иллатлардан бири ва энг хавфлиси бу коррупциядир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан мамлакатимизда бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Энг аввало, ҳуқуқий асосларни яратишга эътибор берилиб, 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, алоҳида қонун, фармон ва давлат дастурлари қабул қилинди. 

Хўш, коррупция нимаси билан хавфли? 

Коррупция ҳар қандай жамиятни таг-томири билан емирувчи, фуқароларнинг давлатга, қонунга бўлган ишончини сусайтирувчи, йўққа чиқарувчи иллатдир. Коррупция аввало, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида турли тусиқ ва ғовларни юзага келтиради, уларнинг эртанги кунга ишончини сусайтиради. 

Коррупция инвесторлар ҳуқуқлари бузилишига, мулк дахлсизлиги кафолатларини йўққа чиқаришга, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги йўқолишига олиб келади. Бинобарин, бутун жамиятда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш бугунги кунда прокуратура органларининг энг устувор вазифасидир.

Айни пайтда прокуратура тизимининг ўзида коррупциявий ҳолатларга тамомила барҳам бериш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада самарали руёбга чиқариш учун эса прокуратура органлари, аввало, кенг жамоатчилик, ҳусусан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари, журналист ва блогерлар, энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг кўмаги ва узвий ҳамкорлигига таянади. 

Ҳурматли юртдошлар! 

Коррупцияга қарши курашда олдинги сафларда бораётган прокуратура ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради. 

Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, ҳусусан, прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақираман. 

Агар корхона, муассаса ва тегишли ташкилотларда, шунингдек, туман прокуратураси органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан 73-452-10-07 рақамли "Ишонч телефони"га маълум қилишингизни сўрайман. 

Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, коррупциявий жиноятлар, жумладан, порахўрлик ва таъмагирликка қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

Барчамиз коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab