ҲОКИМ ҚАБУЛИГА КЕЛГАН ҚИЗЧА БАРЧАНИ ҲАЙРОН ҚОЛДИРДИ

×

 2022-02-11 14:26:17    421

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Риштон тумани ҳокими С. Солиев навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими ўринбосарлари ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда 50 нафар фуқаролар иштирок этиб, шулардан 10 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. 21 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

Чинигарон маҳалласида яшовчи 6 ёшли Қурбоной Охунжонова  бобоси Мамасодиқ ота Мамажонов билан ҳоким қабулига келиб ўзи ёдлаган шеърларни ўқиб берди ва барчани ҳайрон қилдирди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab