ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ...

×

 2022-02-05 06:31:12    495

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева ва унинг кексалар бўйича ўринбосари Т. Абдурахмонов, туман прокурори ўринбосари А. Латипов ва туман ИИБ бошлиғи  ўринбосари жамоат хафсизлиги ҳизмати бошлиғи подполковник  Х.Тешабоевлар иштирокида, Даҳбед, М.Топволдиев, Т.Аҳмедов, Деҳқонобод ва Боғистон МФЙларда жиноятчиликни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилишини ўтказдилар.Йиғилишда, 2021 йилда содир этилган жиноятлар ва  уларга яратиб берилган шарт-шароитлар юзасидан, йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилиб, маҳалладаги жиноятга мойиллиги бор оилалар билан ишлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.Шунингдек ўтказилган мухокама йиғилишлар чоғида, содир этилган жиноятларнинг олдини олиш имкони бўлгани бироқ, бефарқлик ва эътиборсизлик сабабли шундай ҳунук ҳолатлар юзага келаётгани билдирилди.Ўтказилган йиғилишлар сўнгида, мутасаддилар томонидан барчани огоҳликка чақирган ҳолда МФЙ раислари ва профлактика инспекторларига ҳамда маҳалла фаоллларига 2022 йилда жиноятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab