Яна 15 нафар ўқувчи депутат стипендиясига эга бўлди

×

 2021-12-25 14:35:34    579

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Тўйчиев ташаббуси билан ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун стипендия таъсис этилганди. Кеча 26-умумий ўрта таълим мактабининг 15 нафар ўқувчиси тақдирланган эди. Бугун худди шундай тадбир 11-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўтказилди.

Бугунги тадбирда депутат томонидан иккинчи чорак давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган 15 нафар ўқувчига фахрий ёрлиқ ва уларнинг 5 нафарига пул мукофотлари топширилди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокими ўринбосари З. Умаров, Қошқайрон МФЙ раиси Н. Жаҳонов, мактаб жамоаси, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими барчани кириб келаётган янги йил билан табриклар экан,

мактаб жамоаси ва ота-оналар номидан ушбу хайрли ишда бош бўлган депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўз навбатида Бахтиёр Тўйичев депутат стипендияси келгуси йилнинг май ойида берилиши маълум қилди ва ўқувчилар аъло баҳоларга ўқишга ҳамда ўзининг намунали хулқи билан бошқаларга ибрат бўлишга чақирди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab