Депутат ташаббуси билан ўқувчиларга стипендия берилмоқда
2021-12-24 16:31:47 458
Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Тўйчиев ташаббуси билан тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун стипендия таъсис этилганди.
Бугун депутат томонидан иккинчи чорак давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган 10 нафар ўқувчига фахрий ёрлиқ ва 5 нафар ўқувчига пул мукофоти топширилди.
Тақдирлаш маросимида иштирок этган мактаб жамоаси ва ота-оналар ушбу хайрли ишда бош бўлган депутатга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Бахтиёр Тўйичев навбатдаги стипендия келгуси йилнинг май ойида берилиши маълум қилди ва ўқувчилар аъло баҳоларга ўқишга ҳамда ўзининг намунали хулқи билан бошқаларга ибрат бўлишга чақирди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi