Конституция - инсон ҳуқуқлари кафолати

 2021-12-22 20:12:28    515

PDF yuklash
Chop etish


 

Инсон дойимо эркинликка интилади. Одатда эркинлик у ёки бу жамиятнинг ҳуқуқий ҳужжатларида, биринчи навбатда ўша мамлакатнинг Конституцияси қоидалари билан таъминланади.

Шунинг учун, шахс эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари тушунчалари ҳам бир-бири билан жуда уйғундир. Инсон ҳуқуқлари - кишиларнинг инсонийлик шану-шарафига муносиб тарзда яшаши ва фаолият олиб бориши лозим бўладиган ҳақ-ҳуқуқлар мажмуини ифода этадиган тушунча. Бу ҳуқуқлар табиий ҳуқуқлар ва давлат томонидан қонуний асосда кафолатланадиган ҳуқуқларга бўлинади. Табиий ҳуқуққа яшаш ҳуқуқини мисол қилиб келтириш мумкин. Давлат томонидан кафолатланадиган ҳуқуқларга сайлов ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи, нафақа олиш ҳуқуқи каби  инсоний ҳуқуқлар киради.

Бу юқорида таъкидлаган инсон ҳуқуқлари ва шахс эркинлигини таминлайдиган энг олий ҳужжат – конституция ҳисобланади.

Қонунлар пойдевори ҳисобланган Конституцияга 2021 йил
8 февраль кунида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сон Қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг       107-моддасининг биринчи қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди: 

“Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  киритилган ушбу ўзгартириш одил судлов самарадорлигини ошириш орқали, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Дилшодбек Абдурасулов,

Риштон туманлараро иқтисодий

судининг девонхона мудири.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab