ФАРЗАНДЛАРИНГ БИЛАН ФАХРЛАН, РИШТОН!
2021-12-20 08:47:28 559
Фарғонада футбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Мусобақада Миркамол Қосимов бошчилик қилаётган “Бунёдкор” футбол академияси жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Қувонарлиси, ғолиб жамоа сафида Риштон футболи тарбияланувчиси саналган Шаҳзодбек Акбаралиев ҳам бор эди. Футбол сирларини туманимиздаги 27-ИДУМ ва туман БЎСМда ўрганган Шаҳзодбек бугунги кунда "Бунёдкор" футбол академиясида таҳсил олмоқда.
Риштонлик истеъдодли ўйинчи шунингдек, турнирдаги иккита - Энг яхши ярим ҳимоячи" ва "Энг яхши ўйинчиси" номинацияда ҳам ғолиб деб топилди. Унга совринларни ўзбек футболининг юлдузлари Носирбек Отақўзиев, Анвар Бердиев ва Акмал Холматовлар топширишди.
Шаҳзодбекни спорт маҳорати ошишида мураббийи Миркамол Қосимов (Миржалол Қосимовнинг ўғли) ва унинг оиладаги биринчи мураббийи отаси - тадбиркор Нодиржон Давлатовларнинг хизматлари беқиёсдир.
Эркинжон Тошқўзиев,
27-ИДУМ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi