8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
2021-12-07 12:22:08 696
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Риштон туманида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Байрам тадбирини туман ҳокими С. Солиев очиб, Давлатимиз конституцияси, мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинганлигини гапириб, байрам билан барчани табриклади.
Тадбирда шунингдек туман Адлия бўлими бошлиғи М. Қодиралиев Конституциянинг яратилиш тарихи ва ундаги ўзгартиришлар ҳақида сўзлади.
Байрам тадбири давомида Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi