Имконияти чекланганлар давлат муҳофазасида Кўнгилларга шодлик улашиб...
2021-12-04 16:30:27 464
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, туманимиздаги “Бахт” тўйхонасида “3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни” муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирни туман ҳокими ўз нутқи билан очиб берди. Сўнгра саҳнага бирин-кетин маданият бўлими санъаткорлари чиқиб келишди. Улар ижро этган куй-қўшиқлар йиғилганларнинг кайфиятига кайфият улашди.Тадбир давомида имконияти чекланган кишиларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги тадбир кўнгли ярим инсонларнинг кўнглини тоғдек кўтарди. Уларда эртанги кунга бўлган ишончни янада оширди. Энг муҳими, улар Мустақил Ўзбекистонда ҳеч қачон ёлғиз эмасликлари ва ҳеч кимдан кам эмасликларини ҳис қилишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi