ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ИТАЛИЯГА ЕТИБ БОРДИ

×

 2021-11-25 06:49:35    497

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 28 сентябрь куни Риштон тумани ва Италиянинг Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари  ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилгандиди.

Ушбу онлайн учрашув дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда дўстлик жамиятлари ролини оширишга қаратилган эди.

Учрашув якунида Италиянинг Дерута шаҳри билан Риштон тумани биродар шаҳар бўлишга ва барча соҳаларда иқтисодий ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга розилик билдириб, ноябрь ойида Риштон тумани делегациясини Италиянинг Дерута шаҳрига ташриф буюришлари келишиб олинганди.

Мазкур келишувга асосан, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегация Италияга йўл олганди. Кеча делагация аъзолари Дерута шаҳрига етиб боришди. Бугун расмий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab