"Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам”
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-11-23_10-55-11.jpg)
2021-11-23 13:06:53 708
Инсон соғ-саломат бўлса хотиржам фикр юритиб, зиммасидаги вазифани ситқидилдан бажаради, белгилаган режаларини тўлиқ амалга оширади. Улкан марра, муваффақиятларга эришади.
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида бугун Риштон туманидаги “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” оммавий юриш ҳамда оммавий бадантарбия ташкил этилди.
♦️Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва мутасаддиларига шахсий намуна кўрсатган ҳолда фаол иштирок этишди.
???? Бундан кўзланган мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришдан иборатдир.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ishonch telefoni statistikasi
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)