БАЙРАМ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-11-09 14:25:03    437

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманидаги “Водий” тўйхонасида  11 ноябрь - “Касаба уюшмалари куни”ни муносабати билан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Орзигул Қозихонова, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров, сектор раҳбарлари, касаба уюшмасида самарали меҳнат қилиб келаётган фаоллар қатнашишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига табрик йўллаб, ҳар йили 11 ноябрь санасини “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилашни таклиф этган эди. Бу таклифни бутун халқимиз катта қувонч билан кутиб олганига бир йил бўлди. Бу эса касаба уюшма ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида мавқеи ошиб бораётганидан далолат беради.

Байрам муносабати билан касаба уюшмалари тизимларида фаолият юритиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фаоллар, фахрийлар ва ҳамкорлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таъсис эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 147 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab