“Ватанпарвар” — ҳарбий ватанпарварлик тарғиботида етакчи

×

 2021-11-05 15:26:10    460

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.

Риштон туманида ёшларни ҳарбий – ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида  “Ватанпарвар” ташкилоти Риштон туман ЎСТК томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун Риштон туман 1 – сон касб – ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида 23 – ноябр “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кунининг 30 йиллиги муносабати билан “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатида Риштон туман ЎСТК ХВ ва ЁБИ  бўйича ўринбосари А.Тўйчиев, Риштон туман 1 – сон касб – ҳунар мактаби директори С.Мадаминов, Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари И. Сайдиновлар иштирок этишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab