ТУМАНИМИЗДА АДАБИЁТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-11-04 21:34:50    432

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштонда катта байрам - адабиёт ва санъат байрами бўлди. Туман ҳокимлиги,  Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси  ҳамда Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Дастлаб  Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими биносида ўтказилиб, унда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурали Қобил, Набижон Қодиров, ёзувчи, драматург ва Абдулла Қодирийнинг набираси  Хондамир Қодирий ҳамда туманимидаги бир қатор ижодкорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек давра суҳбати давомида шоир Набижон Қодировнинг “Гул етим“ китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар ташкилот ходимларининг маънавий - маърифий дунё қарашини оширишда катта рол ўйнайди. Куннинг иккинчи ярмида адабиёт намояндалари иштирокидаги тадбир туман Манадият марказида бўлиб ўтди. Айтиш жоизки мазкур тадбир том маънода адабиёт кечасига айланди. Уни туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров очар экан, бугунги байрамга ташриф буюрган меҳмонлар - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ажойиб, севимли адибларимиз Нурали Қобил, Хондамир Қодирий, тумандошимиз Набижон Қодировларнинг иштироки байрамга ўзгача файз бағишланганини таъкидлаб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёзувчи ва шоирларга берилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдиришиб, бугунги доруломон кунлар учун шукроналар келтиришди. Бугунги адабиёт кечасида  ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалаллар бўйича тарғиботчилари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, иқтидорли ўқувчилар қанташишди.Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият бағишлади.   Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 131 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab