ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ – КЕЛАЖАККА ТАҲДИД!

 2021-11-01 14:27:32    455

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда орамизда фарзанд неъматига бепарволик билан қараётган, оллоҳ берган неъматни қадрига етмасдан  уни даромад олиш манбаига айлантириб қўяётган кимсалар топилади.

Ишончли манбалардан олинган статистик маълумотларга кўра,
ўтган икки йил мобайнида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-оналарга нисбатан жазо мақаррарлиги таъминланган. Шундан 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 18 нафарига синов муддати берилган, 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок етган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо тайинланганлигини оғир жиноятга қўл урган шахслар муқаррар жазосини олганлиги билан ижобий тавсифланади.

Юқорида қайд этилган рақамлар ваколатли идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган кўрсаткичлардир. Ваҳоланки, яна бир қанча аниқланмаган, яширинлигича қолаётган ва давом этаётган ушбу туркумдаги жиноятлар мавжудлиги ҳеч биримизга маълум эмас. Сабаби, чақалоқ ўзининг одам савдоси қурбони бўлаётганини, жирканч кимсаларнинг даромад манбаига айланаётганини англамайди, ўзининг жабрланганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бера олишида ожиз шахсдир.

Бундан ташқари, одам савдоси жиноятлари орасида чақалоқ савдоси жинояти ўзининг латентлиги ва хавфлилиги билан алоҳида тусга эга.

Бироқ, бошқа тарафдан бу жуда ачинарли ҳолат бўлиб, шунча норасида гўдак одам савдосининг қурбонига айланган ёки айланиш ёқасида бўлган.

            Энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида тиббиёт ходимлари ўзларининг ғаразли паст ниятлари билан катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

            Аксарият ҳолатларда бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.

              Демак, чақалоқ савдоси ва умуман одам савдоси жиноятларининг илдизи, жиноят содир этувчи шахсларнинг доиралари жуда кенг бўлиб, уларга қарши курашда комплекс ҳаракатлар, қатъий жазо чоралари ҳамда инсоний фазилатлар талаб этилади.

Оилада одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган.

            Эндиликда бу каби иллатларга қарши курашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқалигина чақалоқ савдосидек иллатга қарши курашиш мумкин бўлади.

 

 Эргашев Умиджон

Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Абдурасулов Дилшодбек

Рштон туманлараро иқтисодий девонхона мудири



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab