СУДЛАР ИШТИРОКИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

 2021-10-17 08:46:52    643

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туман Муқумий МФЙ ҳудудида фуқароларга сайёр қабул ўтказилиб, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий ишлар буйича фуқароларнинг мурожаатлари сони ошган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилди. 2021 йил 2-ярми учун тузилган сайёр қабуллар режасига асосан ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида Фарғона вилоят судиннинг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Ҳайдаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А. Акбаров, Фуқаролик ишлари буйича Риштон туманлараро суди судьяси О. Жиянов, Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси М. Умматова ва жиноят ишлари бўйича Бағдод  туман суди раиси О. Мирсадиковлар иштирокида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулга келган фуқароларга ўзлари қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалаларидаги саволлар, шунингдек бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг Бағдод туман ХТБ биносида жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда 22 нафар жазога тортилган шахсларга жазодан муддатидан аввал озод этилди. Ўзбекистон Республикаси  719-сонли ва 720-сонли ЎРҚ бўйича ҳамда сайлов қонунчилик бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab