МУКОФОТ ЭГАСИГА ТОПШИРИЛДИ
2021-09-06 14:55:38 599
⚡️ Хабарингиз бор, Президентимизнинг шу йил 23 августдаги Фармонига кўра, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди. Улар орасида Риштон тумани 27-умумий ўрта таълим мактаби директори Ҳакимахон Мадалиева ҳам бор. Бугун мазкур мактабда ўтказилган тадбирда туман ҳокими С. Солиев ушбу мукофотни ўз эгасига топширди.
Изоҳ: Ҳакимахон Мадалиева хизмат сафарида бўлганлиги боис тантанали тақдирлаш маросимида иштирок эта олмаган эди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi