ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

×

 2021-08-17 20:32:24    564

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллари бўйича Риштон туманида сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугун 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани халқ қабулхонаси туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг тасдиқланган қабуллар графигига мувофиқ  фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда 30 нафар турли муаммоли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролар доимий иш билан таъминлаш, уй-жой ажратиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, моддий ёрдам, уй таъмирлаш, ичимлик сувини хонадонгача тортиб бериш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.

Туман ҳокими халқ қабулхонасидаги қабул билан чегараланиб қолмай туман ҳокимлиги биносининг эшигига келган фуқароларнинг мурожаатларини, муаммоларини, дарду-ташвишини тинглашда давом этди. "Халқ, давлат идораларига эмас, давлат идораларига халққа хизмат қилади" шиори остида ишлар йўлга қўйилган

Фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, жойлардаги муаммоларини жойида ҳал этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, барча муаммолар шахсан туман ҳокими назоратида.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab