СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ҚАБУЛИ

 2021-08-07 15:24:19    498

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг туман фуқаролари билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Масъул раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтган қабул давомида ҳар бир фуқаро муаммолари индивидуал тарзда ўрганилди.

Шунингдек, фуқароларга керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди ва амалий ёрдам кўрсатиш учун мутасаддиларга вазифалар юклатилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июль куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Риштон туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.

Шу муносабат билан бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ш. Турдалиев ҳамда мутасадди  ташкилотлар иштирокида навбатдаги қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида аҳолининг мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab