????РИШТОН ТУМАНИДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-05-20_14-25-09.jpg)
2021-05-21 05:51:09 512
✍️Фарғона вилоятининг 3-сектор ишчи-гуруҳи аъзолари туманлардаги секторлар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
????Жумладан, жорий йил 20 май куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Ишчи-гуруҳи билан биргаликда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг масъул ходими Риштон туманидаги секторлар фаолиятини ўрганди.
????Ишчи-гуруҳ дастлаб тумандаги 3-сектор штаби аъзоларининг кунлик иш фаолиятлари, юритилаётган иш ҳужжатлари, темир дафтар, ёшлар ва аёллар дафтарлари билан танишишди.
????Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган кўп квартирали уйлар ва мазкур уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, фуқароларни коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида қийнаб келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маълумот учун: Риштон туманида 73 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 5 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатиб келмоқда
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ishonch telefoni statistikasi
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)