“ПРОКУРОР КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2021-04-28 14:15:04 598
Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар орасида, маҳалла, олис қишлоқ – овулларда истиқомат қилаётган аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Риштон туманида ҳам спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Риштон туманида ҳам мазкур жараёнларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, бугун тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича “Прокурор Кубоги” мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 6099- Фармони, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг "Кураш" миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада истеъдодли ёш спортчилар куч синашишди.Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда иштирок этган туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Ш. Турдиалиев, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ҳ. Абдуқодировлар кучли учликдан жой олган полвонларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi