Маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
2021-04-24 16:28:32 635
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топишда маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бу бежиз эмас. Зеро, мазкур механизм ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, жамият барқарорлиги ҳамда фаровонлиги мезонларини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини беради.
Бинобарин, мазкур жараёнда ҳар бир соҳа масъулларининг иштироки ва аралашуви муҳим жиҳатдир. Жойларда олиб борилаётган маҳаллабай ишлаш механизмининг ҳам муҳим асосини ана шу тамойил — барча соҳа вакилларининг ҳамжиҳат бўлиб, ҳудудлардаги масалаларни ечишга комплекс ёндашиши тушунилади.
Бугун Риштон тумани ҳокими 1-сектордаги энг чекка ҳудуд саналган Янгийўл маҳалласига ташриф буюриб, хонадонларга кириб, фуқаролар ҳолидан хабар олди.
Туман ҳокими “маҳаллабай” тизими асосида иш ташкил этиш мақсадида ушбу қишлоқ кўчаларини бирма-бир пиёда кезиб чиқиб, аҳоли муаммоларини манзилли тарзда ўрганди. Шунингдек, ташриф давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун ташкил этилган ўқув-курсларини кўздан кечирди ва уларни қийнаб келаётган муаммолардан бири ўқув курсида таҳсил олаётганлар учун янги тикув машинаси олиб беришга топшириқ берди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi